Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
Давлат раҳбари ушбу оғир ва мусибатли дамларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига, Мьянма халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мьянма ҳудудида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани, жиддий талофотлар кўрилгани муносабати билан Мьянма Иттифоқи Республикаси давлат бошқаруви кенгаши раиси Генерал Мин Аун Ҳлайнга ҳамдардлик мактуби йўллади.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси хабарига кўра, давлат раҳбари ушбу оғир ва мусибатли дамларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига, Мьянма халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди.
28 март куни Мьянма ҳудудида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ер силкиниши марказий нуқтаси Мандалай шаҳридан 17,2 километр жойда, 10 километр чуқурликда қайд этилган.
Ер силкиниши Таиланд, Бангладеш, Ҳиндистон, Хитой ва Лаос ҳудудларида ҳам сезилган.
Мьянмада ҳалок бўлганлар сони мингдан ошгани хабар қилинди, Таиландда ҳам ўнлаб қурбонлар қайд этилган. Қутқарув ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони янада ортиши мумкин.
Мавзуга оид
19:13 / 12.12.2025
Академик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025