Жаҳон | 16:15 / 29.03.2025
3079
1 дақиқада ўқилади

Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси дипломатлари тегишли идоралар билан алоқада бўлиб, вазиятни ҳушёрлик билан кузатмоқда.

Фото: Myanmar Fire Services Department

28 март куни Мьянма ва Таиланд ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилгани йўқ. Бу ҳақда 28 март куни Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд қилинишича, «дипломатлар мамлакатнинг тегишли идоралари билан алоқада бўлиб, вазиятни ҳушёрлик билан кузатмоқда».

28 март куни Мьянма ҳудудида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ер силкиниши марказий нуқтаси Мандалай шаҳридан 17,2 километр жойда, 10 километр чуқурликда қайд этилган.

Ер силкиниши Таиланд, Бангладеш, Ҳиндистон, Хитой ва Лаос ҳудудларида ҳам сезилган.

Мьянмада ҳалок бўлганлар сони мингдан ошгани хабар қилинди, Таиландда ҳам ўнлаб қурбонлар қайд этилган. Қутқарув ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони янада ортиши мумкин.

Мавзуга оид