Жаҳон | 18:09 / 07.04.2025
4320
2 дақиқада ўқилади

Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди

Тадқиқотчилар зилзила пайтида янги геологик ёриқ пайдо бўлганини аниқлади. У 3 км/сония тезликда ҳаракатланиб, 400 км масофага чўзилган.

Фото: Xinhua

Олимлар Мянмада 28 март куни содир бўлган зилзиланинг вайронкорлиги сабабларини таҳлил қилди – унинг оқибатида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Тадқиқотлар кўрсатишича, бу – ноёб, ўта кучли зилзила ер сиртига яқин жойда рўй бергани билан боғлиқ.

Зилзила Бирма ва Зонд плиталари орасидаги йирик тектоник тузилма бўлган Сагаинг ёриғи ҳудудида содир бўлди. Бу Ҳиндистон ва ғарбий Мянманинг жануби-шарқий Осиёнинг қолган қисмига нисбатан шимолга ҳаракатланишига ёрдам беради. Ёриқ жанубдаги Андаман денгизидан Мянманинг энг шимолий қисмига ўтади ва миқёси, ҳаракати ва сейсмик фаоллиги жиҳатидан Калифорниядаги машҳур Сан-Андреас ёриғига жуда ўхшаш.

Тадқиқотчилар зилзила пайтида янги геологик ёриқ пайдо бўлганини аниқлади. У 3 км/сония тезликда ҳаракатланиб, 400 км масофага чўзилди. Ўта кучли зилзилаларда ёриқ ўзи ҳосил қиладиган сейсмик тўлқинлардан тезроқ ҳаракат қилади. Бу сейсмик энергия концентрациясига олиб келади ва оддий зилзилаларга қараганда анча катта зарар келтиради.

Олимларнинг қайд этишича, бундай зилзилани товушдан тез учадиган реактив самолёт билан солиштириш мумкин. 7,7 магнитудали силкинишлар Сагаинг ёриғининг 200 километрлик қисми бузилишига сабаб бўлган. Тектоник плиталарнинг ғайриоддий тез ҳаракатланиши зарарни янада кучайтирди ва зилзила эпицентрдан 1000 км дан ортиқ масофада сезилди.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, Мянмадаги зилзила ер сиртидан атиги 10 км чуқурликда содир бўлган. Бу офатнинг экстремал табиати билан биргаликда таъсир нега бунчалик вайронкор бўлганини тушунтиради.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти