Қатар қамални четлаб ўтиш учун янги порт очмоқда
Қатар кўрфаз қирғоқларида қиймати 7,4 миллиардга тенг келувчи янги портини очди. Расмийларнинг сўзларига кўра, бу мамлакат иқтисодиётини қўшни араб давлатлари томонидан қўлланаётган санкциялардан ҳимоялашга ёрдам беради. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди.
Доҳадан 40 километр нарида жойлашган Ҳамад порти Яқин Шарқдаги энг йирик шундай объектлардан бири ҳисобланади.
Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА июнь ойида Қатар билан дипломатик алоқаларни узган экан, порт 2022 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг қурилиш лойиҳалари учун катта миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материалларини келтириш имконини беради.
Узоқ Шарқ ва Жанубий Осиёдан келувчи маҳсулотлар тўхтаб қолса, Қатар қамали лойиҳаларнинг кечикиши билан боғлиқ хавотир уйғотади.
Бироқ расмийлар Ҳамад порти Қатарга Дубай марказидан эмас, Хитой ва Уммон каби мамлакатлардан товарлар импортини амалга ошириш йўли орқали санкцияларни четлаб ўтиш имконини беришини айтишди.
"Порт иқтисодиётимизга юк бўлаётган ҳар қандай чекловларни бартараф этади. Биз умидимизни сўндирмаймиз", - деди Қатар транспорт вазири Жассим бин Саиф Ас-Сулаитий.
Манбага кўра, порт 26 квадрат километрни қамраб олади ва йилига 7,5 миллион контейнерли сиғимга эга бўлади.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024