Келажакка сафар: Плей-оффда Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлиши мумкин?
Бугун Тошкент вақти билан соат 15.00да Австралия – Таиланд ўйини билан ЖЧ-2018 саралаш мусобақаларининг Осиё минтақаси сўнгги тур ўйинлари бошланади. Терма жамоамизнинг тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш имконияти ҳам, умуман мусобақани тугатиш хавфи ҳам, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш эҳтимоли ҳам мавжуд, бу ҳақида олдинги мақолалардан ҳам тушунтириш бериб ўтганмиз.
Келинг, сўнгги тур олдидан В гуруҳига чуқурроқ назар ташлайлик ва бизга қайси жамоалар плей-оффда тушииш мумкинлиги ҳақида фикр юритайлик.
Бу гуруҳда Япония терма жамоаси ўтган турдаги ғалаба туфайли, қаторасига олтинчи маротаба мундиалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин учун ҳозиргача тенг очко тўплаган Саудия Арабистони ва Австралия терма жамоалари курашни давом эттирмоқда.
Тўплар нисбати бўйича +2 устунликка эга бўлган арабистонликлар бугун ўз майдонларида Японияни қабул қилади. Австралия эса, юқорида айтилганидек, Таиланд билан ўйнайди. Австралия аутсайдер дарвозасига имкон қадар кўпроқ гол уриши талаб этилади. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, В гуруҳидаги ўйинлар бир пайтда ўтказилмайди. Австралиядаги ўйин тугагандан кейин, салкам 6 соат ўтиб Саудия – Япония ўйини бошланади.
Демак, Австралия терма жамоаси Таиланд дарвозасига имкон қадар кўп – 5-6та гол уриб, японлардан умид қилишига тўғри келади. Очко керак бўлмаган японларнинг Саудия билан ўйинда минимал мағлубиятга учрашига ишониш мумкиндир, лекин агар арабларга 3-4 гол уриш керак бўлиб қолса, бу амалга ошмаса керак ва назаримизда, ҳозирда гуруҳда иккинчи ўринда бораётган бўлишса-да, якунда Саудия Арабистони плей-оффда тўп суриши ҳақиқатга яқинроқ.
Австралия терма жамоаси устидан ғалаба қозониш тугул, ҳатто улар дарвозасига шу пайтгача бирорта ҳам гол ура олмаганимизни инобатга олсак, икки йил олдин Осиё кубогида ғалаба қозонганимиз Саудия Арабистони плей-оффда биз учун қулайроқ рақиб бўлса керак. Ҳар эҳтимолга қарши бугун соат 15.00да австралияликларнинг Таиланд дарвозасига имкон қадар кўпроқ гол уришини истаб қоламиз.
Хўп, плей-оффнинг дастлабки босқичини муваффақиятли босиб ўтдик, дейлик. Кейинги рақибимиз, кўпчилик ўйлаётганидек, худди ўтган йиллардагидек, Жанубий Америка вакили эмас, Конкакаф (Шимолий Америка) гуруҳида 4-ўринни олган терма жамоа бўлади.
Бугун кечаси бўлиб ўтадиган Ҳондурас – АҚШ ўйини ва октябрдаги АҚШ – Панама ўйини бу гуруҳда учинчи ўрин тақдирини ҳал қилса керак.
Тахмин қилиш мумкинки, Шимолий Америкадан АҚШ, Ҳондурас ва Панама каби жамоалардан бири Осиё вакилига тўқнаш келиши мумкин.
Бу жуда узоқ ва машаққатли йўл. Менимча, бугун бор имкониятни ишга солиб, Жанубий Корея устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш осонроқ бўлса керак. Омад тилаймиз.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024