Жаҳон | 13:08 / 05.09.2017
22080
1 дақиқада ўқилади

Путин АҚШ ҳақида: Австрияни Австралия билан адаштирадиган кишилар билан мулоқот қилиш мушкул

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россия АҚШнинг консулликка алоқадор ҳаракатларига ҳозирча жавоб қайтармайди. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.

«Гап шундаки, биз шерикларимиз билан ходимларнинг сони тенг бўлишига келишиб олдик... Биз ҳозирча буни қилмаймиз (жавоб қайтариш). Бошқа томони, буларнинг бари жуда ҳам сурбетларча қилинмоқда. Австрияни Австралия билан адаштириб юрадиган кишилар билан мулоқот олиб бориш мушкул», - дея маълум қилди Путин.

Аввалроқ Оқ уй Трамп Путин билан Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги ёпилиши масаласини муҳокама қилмаслиги ҳақида баёнот берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид