Спорт | 17:46 / 05.09.2017
12945
2 дақиқада ўқилади

«Жаҳон чемпионатига сизлар ҳам чиқасиз». Мухлислар клуби ўйинга тайёр

4 сентябрь оқшомида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Германияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан ёруғ юз билан қайтган боксчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

«Kun.uz» мухбири аэропорт ҳудудида Ўзбекистон терма жамоаси фан клуби раиси Абдураҳмон Фозиловдан интервью олди.

У барча ўзбекистонлик мухлисларни ўйинга келиб, жамоани қўллаб-қувватлашга чақирган. Фозиловнинг маълум қилишича, мухлислар клуби ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган.

«Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламан. Биз ўйинга катта тайёргарлик кўрдик. Стадионга 15 мингта шарф қўйилган. Кимнинг омади келган бўлса, у олади. Шунингдек, ўриндиқларга чиройли манзара ҳосил қилиш учун махсус қоғозлар ўрнатилган. Ва булар ҳаммаси эмас.

Келинг. Барча ёмон хаёлларни чеккага суриб, стадионга келинг, Ўзбекистон байроғини елкангизга илиб, стадионга ташриф буюринг, йигитларимизни қўллаб-қувватланг.

Унутманг. Жаҳон чемпионатига футболчилар ва сиз азиз мухлислар ҳам чиқасизлар. Яхшилаб эътибор беринг, футболчилар билан сизлар ҳам», деган у.

 

Мавзуга оид