15:20 / 06.09.2017
7598

Мирзо Улуғбек туманида талончилик қилган шахс жиноят устида қўлга олинди

Мирзо Улуғбек туманида Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда талончилик жиноятини содир этган шахс жиноят устида қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Мирзо Улуғбек туманида 5 сентябрь куни соат 18.30 да, Яланғоч мавзеси 21 уйи олдидан ўтувчи пиёдалар йўлагида, 1990 йилда туғилган, муқаддам Шайхонтохур тумани суди томонидан 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси ва 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан судланган, Шайхонтохур тумани Камолон кўчасида  яшовчи О.А. шу ердан ўтиб кетаётган, 1985 йилда туғилган, Буз-2 кўчаси 24-уйда яшовчи К.С.га нисбатан куч ишлатиб, бўйнидаги 2.300.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган тилла тақинчоғини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.А.га нисбатан Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Top