Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова президенти ҳукумат хоҳишига қарши бормоқда
Амалдаги Россия ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келган Молдова президенти Игорь Додон мамлакат ҳарбийлари Украинада ўтказилиши режалаштирилаётган ўқув-машғулотларида қатнашишини кўзда тутувчи ҳукумат лойиҳасига тақиқ қўйди. Бу вақт мобайнида Беларусь ҳудудида Россия ҳарбий кучлари ҳам "Запад-2017" ҳарбий ўқув-машғулотларини ўтказишни режалаштирган.
Бу вазият Молдова ташқи сиёсатида бир неча йиллардан кузатилиб келинган тарқоқликни яққол юзага олиб чиқмоқда, яъни ҳукумат АҚШ ва Европа Иттифоқи сари интилса, мамлакат президенти Россия ва шарққа ён босади.
Бугунги ҳолатда Молдова ҳукумати деярли НАТО альянсига аъзо давлатлари иштирок этиши кўзда тутилган Украинадаги ўқув-машғулотларга 57 нафар ҳарбийни юборишни мақсад қилиб турган эди. Эндиликда жорий йилнинг 8-23 сентябрь кунларида етакчи давлатлар, жумладан АҚШ ва Туркия иштирокида ўтказилиши белгиланган тадбирда Молдова қатнашиши шубҳа остида қолмоқда.
Қайд этиш керакки, Молдова ҳукумати билан Россиянинг алоқалари ўтган 3 йил мобайнида турли иқтисодий, дипломатик низолар туфайли ёмонлашиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026