Трамп АҚШга 4 трлн долларни қандай қайтариш мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Американинг хориждаги капиталини қайтариш учун солиқ кодекси ислоҳ қилиниши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Биз ҳозир хорижда сақланаётган триллионлаб долларларни қайтаришимиз лозим. Бу, менинг ўйлашимча, 4 трлн доллар. Бизнинг солиқ кодексимиз ва ставкалар туфайли мамлакатга қайтиши мумкин бўлган жуда катта пуллар», - дея маълум қилди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, бу шунчаки солиқ ислоҳоти эмас.
«Биз солиқларни қисқартириш ниятидамиз. Аҳоли, жисмоний шахслар, ўрта даромадга эга оилалар учун солиқларни камайтирмоқчимиз. Биз ўз компанияларимиз учун солиқларни пасайтирамиз, шунда улар иш ўринларини яратишлари мумкин бўлади», - дея таъкидлаб ўтди Америка раҳбари.
Унинг таъкидлашича, АҚШ президенти бўлганидан сўнг мамлакат хусусий секторида 1,2 млн иш ўрни яратилди.
Аввалроқ Трамп АҚШдан барча ноқонуний муҳожирларни ҳайдаб чиқармоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024