Apple iPhone 8 дисплейи учун Samsung'га 130 доллардан тўлашга мажбур
Американинг Apple корпорацияси OLED-экранлар бозорида Жанубий Кореянинг Samsung компанияси монополиясига дуч келди. Энди корпорация ўзининг асосий рақибига iPhone 8 дисплейининг ҳар бири учун 120-130 доллардан тўлашига тўғри келади.
Samsung компанияси OLED технологияси учун энг кўп патентга эга, деб ёзади appleinsider.com сайти KGI Securities таҳлилчиси Мин Чи Куонинг ҳисоботига асосланиб.
iPhone 7 Plus учун суюқ кристалл экранларнинг ўзиёқ Apple'га 45-55 долларга тушади.
Bloomberg'да таъкидланишича, америкалик гаджет ишлаб чиқарувчиси келгусида бу борада LG билан ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда. Бироқ у компания OLED-панелларни ишлаб чиқаришга эндигина киришди. Мутахассисларга кўра, Apple Samsung монополиясини 2019 йилдан кейингина енгиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024