Жаҳон | 18:51 / 07.09.2017
4845
1 дақиқада ўқилади
ЕИ Brexit бўйича музокараларни тезлаштиришга тайёр
Евроиттифоқнинг Brexit бўйича музокаралардаги координатори Мишель Барньенинг маълум қилишича, ЕИ Британиянинг ажралиб чиқиши бўйича музокараларни тезлаштиришга тайёр. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен музокараларни тезлаштиришга ва янада кўпайтиришга тайёрман», - деган Барнье.
Унинг таъкидлашича, «вақт жуда тез ўтмоқда» ҳамда томонлар Британиянинг ЕИдан чиқишига тайёргарлик кўриб олиши даркор. Бу салбий оқибатлардан қочиш мақсадида қилиниши керак.
Аввалроқ Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши (Brexit) асосий ички партиялар ўртасидаги тушунмовчиликлар туфайли ҳеч қачон амалга ошмаслиги ҳам мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:35 / 12.11.2024
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
10:10 / 28.10.2024