Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
Еврокомиссия EastInvest номли платформа ишга туширмоқда. У РФ, Беларус ва Украина билан чегарадош ҳудудлардаги зарар кўрган минтақаларга урушнинг оқибатларини юмшатиш учун молиялаштиришга киришни осонлаштиради.
Европа Иттифоқи Украинага қарши Россия уруши оқибатларини қоплаш мақсадида ЕИнинг шарқий чегараларига яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради. Шу мақсадда EastInvest деб номланган инвестицион платформа ташкил этилади, у зарар кўрган ҳудудлардаги корхоналар ва маҳаллий ҳокимият органларининг молиялаштириш манбаларига етиб боришини соддалаштиради, деб маълум қилди чәршанба куни, 18 февралда Брюсселда ЕИнинг минтақавий ривожланиш бўйича комиссари Раффаэле Фитто.
Янги платформа 26 февралдан иш бошлайди. Ушбу дастур доирасида кўп миллиардли кредитлар тақдим этилади, шунингдек ЕИнинг кейинги бюджети доирасида чегаралар мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун Европа маблағларидан ёрдам кўрсатилади.
Жумладан, Финландия, Полша, Словакия, Венгрия, Руминия, Болгария, Эстония, Латвия ва Литванинг чегарадош ҳудудларида хавфсизлик ва иқтисодий ўсиш соҳаларида қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Бу давлатларнинг барчаси Россия, Беларус ёки Украина билан чегарадош ёки Қора денгиз соҳилида жойлашган.
Европа комиссияси таъкидлашича, бу ҳудудлар Украинадаги уруш сабаб аҳолининг кўчиб кетиши, иқтисодий ўсишнинг пасайиши ва инфляциянинг кучайиши каби муаммолардан азият чекмоқда. Бундан ташқари, хавфсизликни мустаҳкамлаш учун қўшимча инвестициялар ҳам зарур.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
20:34 / 10.07.2026