Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция август ойида қочқинларни қабул қилиш бўйича рекорд натижани қайд этди
Фото: Anadolu
Эгей денгизи бўйлаб грек оролларига етиб келаётган ноқонуний муҳожирлар сони 2016 йилнинг мартидан (Туркия ва ЕИ ўртасида қочқинларга доир келишув имзоланган вақтдан) буён рекорд кўрсаткичга етди. "Анадолу" шу ҳақида хабар берди.
БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича Олий комиссарият бошқармасининг маълум қилишича, август ойида грек оролларига Эгей денгизи орқали 3695 ноқонуний муҳожир ўтган, бу эса июль ойи кўрсаткичларидан (2249 киши) 64 фоизга кўп.
Грек оролларига ўтувчи ноқонуний мигрантлар оқими сентябрнинг илк кунларида ҳам тўхтамади. Беш кун ичида у ерга ўтувчи мигрантлар сони 890 кишини ташкил қилган.
Анқара ва Брюссель ўртасида миграцион келишув имзоланганидан кейин Грецияга келувчи мигрантлар сони 97 фоизга қисқарган. Лесбос, Хиос, Кос ва Лерос оролларида ҳануз 14 минг мигрант бор.
Мавзуга оид
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
12:51 / 22.11.2025