Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик оқинга Президент совғалари - “Малибу” ва уй калити топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти қўшни Қирғизистонга қилган расмий сафари давомида оқин Идрис Айитбаевга машина ва квартира совға қилди. Бугун Андижонда Президент совғаларини ўз эгасига топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Санъат инсонларни эзгуликка етаклайди” дейишлари бежиз эмас. Ўш театри оқини Идрис Айитбоевни ўтган йили Қирғизистон делегацияси билан Андижонга ташриф буюриб, ўз санъатини намойиш қилганида, бутун зал тик туриб олқишлаган эди. Санъаткор икки давлат ўртасида бўлиб ўтадиган барча расмий тадбирларда иштирок этиб, жуда кўп мухлисларга эга бўлди.



Идрисжон туркий халқларнинг қадимий санъат тури бўлган - оқинликни танлаган. Яна у - замонавий оқин. Ирларини қирғиз, ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида мукаммал тарзда ижро этади. Асли Андижоннинг Қўрғонтепа туманида туғилган санъаткор ҳозирда Қирғизистонда яшаб, ижод қилади. “Дўстлик” чегараси очилишига бағишлаб икки тилда айтилган қўшиғини куйлаганида барча унинг маҳоратига қойил қолди.



Президент совғаларини топшириш маросимида Андижон ва Ўш вилояти жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов икки давлат ўртасида дўстликни мустаҳкамлашда қўшган ҳиссаси учун президент томонидан берилган совғаларни қирғиз оқинига тантанали тарзда топширди.



KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
13:25 / 23.02.2026
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
19:27 / 21.02.2026
Қирғизистонда президентга бўйсунадиган тергов қўмитаси тузилади
19:10 / 21.02.2026