Жаҳон | 15:05 / 07.09.2017
5871
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россияни Украина учун асосий ҳарбий таҳдид сифатида баҳолади

Фото: ТАСС

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россия мамлакат учун асосий ҳарбий таҳдид саналади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Россия томонидан асосий таҳдид – афсуски, ҳарбийдир. Ҳозирча Москва Донбасс ёки Қримдан кетишга тайёрлиги борасида ҳеч қандай белгилар йўқ», - деди Порошенко Олий рададаги ҳар йилги чиқиши давомида.

Унинг таъкидлашича, Россия «қитъавий кўламда» ҳужумкор урушга тайёргарлик кўраётгани борасидаги далиллар кўпайиб бормоқда. 

«Масалан, Россия-Беларуснинг «Запад-2017» машқлари... Уларни «антизапад» деб аташ тўғри бўларди. Табиийки, биз бошқа сабаблар туфайли эмас, балки айнан шунинг учун давлат чегарасининг барча участкаларида назоратни кучайтирдик», - дея аниқлик киритди Украина президенти.

Аввалроқ Порошенко суиқасд ҳақидаги хабарлардан сўнг кишилар олдида кўриниш бергани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид