Жаҳон | 08:31 / 08.09.2017
6830
1 дақиқада ўқилади

Чехия президенти Трампни сайловолди ваъдасини бажармаганликда айблади

Фото: РИА Новости

Чехия раҳбари Милош Земан АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларни йўлга қўйиш бўйича берган сайловолди ваъдасини бажармаётганидан афсус билдирди.

“Мен сиёсатда 25 йилдан кейин гўл эмасман. Бироқ агар инсон сайловдан олдин нимадир ҳақида гапирса, унда ғалабадан кейин ўз ваъдаларини бажариши керак. Дональд Трамп президентлик сайловларидан олдин Россия билан муносабатларни яхшилашга ваъда берганди. Ҳозир у аксини қилмоқда, бу эса у ўз ваъдасини бажармаётганини билдиради. Бу мен учун кўнгил совишдир”, деб айтган Земан.

Земан бу ҳақда ТВ Barrandov телеканали орқали чиқиши вақтида айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид