Мирзо Улуғбек туманидаги талончилик жинояти фош этилди
2017 йилнинг 5 сентябрь куни тахминан соат 18:30ларда, муқаддам судланган О.А.Ж. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч мавзесида жойлашган пиёдалар йўлагида бўла туриб, фуқаро К.С.Г.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган баҳоси 2.300.000 сўмлик сариқ металлдан ишланган занжирини эгаллаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 15.11.2024
Курск области собиқ раҳбари РФ ҳарбийлари талончилик қилганини тан олди
18:31 / 18.10.2024
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўча 2 ойга ёпилади
22:29 / 12.09.2024
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
11:44 / 08.09.2024