18:33 / 09.09.2017
21710

«Кўзимизда ёш билан бу ҳодисаларни кузатмоқдамиз» - АҚШда Мьянмага қарши норозилик акцияси ўтказилди

Фото: Anadolu

Мьянманинг Вашингтондаги элчихонаси олдида аракан мусулмонларининг оммавий ўлдирилишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.

Акция иштирокчилари Мьянма ҳукуматига қарши шиорларни кўтариб олишди ҳамда халқаро ҳамжамиятни бу мамлакат ҳукуматига муаммога ечим топиш учун босим ўтказишга чақирдилар.

Митингда чиқиш қилган Америка-Ислом муносабатлари бўйича Кенгаш раҳбари Ниҳад Ауаднинг таъкидлашича, аракан мусулмонларининг муаммоси халқаро кўламга айланди.

«Бугун бу ерда турли миллатлар вакиллари йиғилди. Биз кўзимизда ёш билан Аракандаги ҳодисалар ривожини кузатмоқдамиз. Роҳингя мусулмонлари тери ранги ва дини сабаб таъқиб этилмоқда», - деган Ауад. 

Аввалроқ БМТ Бангладешга қочган роҳингя мусулмонлари сони 300 минггачани ташкил қилиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Мавзу
Мьянма фожиалари

Ўтиб бораётган ҳафта давомида Мьянмада истиқомат қилувчи кам сонли роҳингя жамоалари яшайдиган 2,600 дан ортиқ уйларга ўт қўйилди.

Барчаси
Top