18:16 / 09.09.2017
21843

Роналдусиз қолган «Реал» яна кутилмаган натижа қайд этди

Фото: Twitter/RealMadrid

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида «Реал» ўз уйида «Леванте»ни қабул қилиб, кутилмаган очко йўқотди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Иви Лопес жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Васкес 36-дақиқада фарқни йўққа чиқарди. Ўйин сўнгги қисмида Марсело қизил карточка олиб майдонни тарк этди.  «Реал» мағлубиятга учраши ҳам мумкин эди. Бироқ омад ўша дақиқаларда мадридликларда бўлди.

Ушбу натижадан кейин «Реал» ҳисобидаги очколар сони 5тага етди ва жамоа айнан шунча очко тўплаган «Леванте» билан 4-5 ўринларни бўлишиб турибди.

Испания Ла-лигаси, 3-тур

Реал Мадрид – Леванте 1:1 (1:1)
Голлар: Васкес (36) – Иви Лопес (12).
Реал Мадрид: Касилья, Рамос, Начо, Марсело, Тео, Льоренте (Иско, 62), Кроос, Асенсио, Васкес (Ковачич, 72), Карвахаль, Бензема (Бэйл, 28).
Леванте: Фернандес, Родригес, Постиго, Тоньо, Робер, Кампанья, Лерма, Джейсон, Иван Лопес (Педро Лопес, 20), Алегрия (Боатенг, 55), Иви Лопес (Саму, 68).
Огоҳлантиришлар: Лерма (45), Алегрия (47), Рамос (54), Боатенг (60), Карвахаль (66).
Четлатиш: Марсело (89).

Top