Жаҳон | 15:18 / 10.09.2017
14024
2 дақиқада ўқилади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида Остона декларацияси қабул қилинди

Фото: Kazinform / Mukhtor Holdorbekov

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг илм-фан ва технологияларга доир биринчи саммитида Остона декларацияси қабул қилинди. "Казинформ" шу ҳақида хабар берди

"Бугун биз илм-фан ва технологияларнинг ривожланиш йўлларини ҳар томонлама муҳокама қилдик ва унинг барчамиз учун долзарб эканига ишонч ҳосил қилдик. Мазкур соҳа ривожи учун бирлик зарур. Биз шуни намойиш қилишимиз керак. Саммитнинг якуний сиёсий ҳужжати - Остона декларациясининг қабул қилиниши бунинг исботи бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат билан Остона декларациясининг қабул қилингани тўғрисида эълон қилишга ижозат бергайсиз", - деди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. 

Бундан ташқари, саммит доирасида Мьянмадаги роҳингья мусулмонлари масалаларига доир якуний ҳисобот қабул қилинди. "Мен ўз нутқимда Мьянмадаги фожиали воқеалар ҳақида гапириб ўтдим. Туркия томоннинг шу мавзуга оид ташаббуси билан ИҲТнинг илм-фан ва технологияларга бағишланган саммити доирасида давлатлар раҳбарлари ва ҳукуматлар кенгашининг раиси Мьянмадаги роҳингья мусулмонлари масалалари бўйича якуний ҳисоботни ишлаб чиқди. Эътирозлар бўлмаса, бу ҳисоботни қабул қиламиз", - деди Назарбоев. 

Эслатиб ўтамиз, Остонадаги Мустақиллик саройида ИҲТ саммити иш бошлаган. Саммит мавзуси - "Ислом оламида илм-фан, технологиялар, инновациялар ва модернизация".

Мавзуга оид