Жамият | 15:13 / 10.09.2017
39409
2 дақиқада ўқилади

Ўта хавфли кана илмий конференция пайтида қочиб кетди

Японияда ўта хавфли кана илмий матбуот конференцияси вақтида олимлардан қочиб кетди. Daily Mail шу ҳақида хабар берди

Нашрга кўра, буньявирус ташувчиси бўлган ҳашарот Миядзаки префектурасида ўтаётган конференцияда илмий ҳамжамият ва журналистларга намойиш этилган. Олимлардан бири канани пинцет билан олиб бошқаларга кўрсатмоқчи бўлганида у кўздан ғойиб бўлган. Ҳашаротни аудиториядан излаш ишлари муваффақиятсиз якунланган.

"Эҳтиёт чораларига эътиборлироқ бўлишимиз керак эди, ахир префектура ўз аҳолисини доим хавф эҳтимолидан огоҳлантириши керак", - деди йўл қўйилган эҳтиётсизлик учун халқ олдида жавоб беришга маҳкум префектура раҳбари Сундзи Коно.

Маълумотларга кўра, Миядзакида кана чақишидан бир неча киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган. Ҳашарот ташувчи тромбоцитопеник синдромли ўткир истима кекса ёшли кишилар учун айниқса хавфли, зеро у иммунитетни кескин пасайтириб, ички органлар фаолиятида жиддий бузилишларга олиб келади. 

Мавзуга оид