Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянма ҳукумати БМТ инспекторларини Араканга қўймади
Мьянма ҳукумати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши инспекторларини Аракандаги вазиятни ўрганишга қўймади. Бу ҳақида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайннинг сўзларига асосланиб, "Анадолу" агентлиги хабар берди.
Зайд Раад Ал-Ҳусайннинг сўзларига кўра, Аракандаги вазият ўқув дарсликларидаги этник тозалаш тушунчасини ёдга солади.
Мьянма шимолидаги Аракан штатида яшовчи мусулмонларга ҳужумлар 25 августдан кучайди ва улар оммага "қуролланган жангариларга қарши кураш" сифатида келтирилмоқда. Минтақадаги гуманитар вазият кескин ёмонлашган. Бангладешга қочган араканликлар сони 290 мингга етди.
Европа мусулмон-роҳингялар кенгаши матбуот котиби Анита Шугнинг маълум қилишича, Аракан штатида уч кун ичида ҳарбийлар ва буддистлар ҳужумлари натижасида 2-3 минг мусулмон ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026