Нукус шаҳрида замонавий истироҳат боғи ишга тушди
Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида Нукус шаҳрида Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғи қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида аҳоли маданиятини янада юксалтириш, уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришига кўмаклашиш, ҳудудларимизни янада обод ва фаровон қилиш мақсадида 100 та маданият ва истироҳат боғини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш назарда тутилган эди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев ва бошқалар халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, маданият ва истироҳат боғлари фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш, аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. Бундай эзгу ишлар янгидан барпо этилаётган ва мавжудлари таъмирланиб қайта тикланаётган маданият ҳамда истироҳат боғларининг янада кўркам ва файзли бўлишига хизмат қилмоқда.
10 гектар майдонни эгаллаган мазкур маданият ва истироҳат боғи ҳам кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли бутунлай янгича қиёфа касб этди. Бу ерга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит маблағлари ҳисобидан хориждан замонавий аттракционлар келтириб ўрнатилди.
"Боғимизда аҳолининг ҳордиқ чиқариши учун 20 минг квадрат метр майдонга яшил чим ётқизиб, сув пуркагичлар ўрнатдик, – дейди “Давлатназар оромгоҳи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳ.Султонов. – Хиёбонларга турфа гуллар экилиб, ўриндиқлар қўйилди. Аҳоли, айниқса, боғ ўртасида фаввора барпо этилганидан мамнун. Келгусида боғ чеккасида спорт майдончалари барпо этиш режалаштирилган".
Юртимизда Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Шуманай ва Қораўзак туманларида ҳам ана шундай маданият ва истироҳат боғлари фойдаланишга топширилди.
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
07:30 / 21.08.2024