АҚШнинг энг қудратли штати Трампга қарши чиқмоқда
Душанба куни АҚШнинг Калифорния ва яна бошқа учта штати президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган "АҚШга ноқонуний кириб келган вояга етмаган шахсларни ҳимоя қилишни бекор қилиш" тўғрисидаги лойиҳа юзасидан судга мурожаат қилди.
Калифорния штати бош оқловчиси Хавьер Бесерранинг айтишича, DACA дастурининг бекор қилиниши ва иммигрантлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаслиги айни ташқи меҳнат кучига асосланган иқтисодиётга эга штатларнинг ривожланишига болта уради.
Шунингдек, Сан-Францискода бошланган федерал суд ишида Миннесота, Мэриленд ва Майне маъмурият бирликлари ҳам иштирок этмоқда.
Бундан аввал, Дональд Трамп собиқ президент Барак Обама томонидан 2012 йил ишлаб чиқилган DACA лойиҳаси ва унинг шафелигида қонуний ҳимояга эга бўлган 800 минг аҳолининг манфаатларини инкор этишини таъкидлаганди. Бунинг изоҳи оддийгина қилиб, Dreamers, яъни "Орзумандлар" иш ўрни яратиш лойиҳасини амалиётда жорий этиш учун ислоҳотлар зарурлиги билан тушунтирилган.
Аммо, DACA лойиҳаси остида иш билан таъминланган иммигрантлар ишсиз қоладиган бўлса, мажбурий суғурта товонини талаб қилиш ҳақига эга бўлади, бу эса давлат бюджетидан янада кўпроқ маблағ кетишини англатади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024