Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «Дамас» кўприкдан қулаб тушди
11 сентябрь куни соат 14:00 ларда ҳайдовчи Д.Исмоилов ўзининг «Дамас» русумли автомашинасини Андижон тумани Оқёр «Қўшариқ» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-130 «Андижон халқа йўли»нинг 6 километрида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида «Жаҳон савдо комплекси» ОАЖ йўналишидаги осма кўприкнинг бетон тўсиғига урилиб, кўприкдан пастга қулаб тушган.
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБнинг KUN.UZ’га хабар беришича, натижада ҳайдовчи Д.И. ва йўловчи А.И. иккиси ҳам тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Транспорт воситасига эса жиддий тарзда талофат етган.
Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи зудлик билан етиб келган ва айни пайтда ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026