Спорт | 22:44 / 12.09.2017
10292
2 дақиқада ўқилади

«Бавария»га янги мураббий «топилди»

«Ҳоффенҳайм» жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн келгусида «Бавария»да ишлашни исташини яширмаяпти. 30 ёшли бу мутахассис Мюнхен клубида ишлашдан бахтиёр бўлиши ҳақида гапирган.

Бироз олдинроқ қишда «Бавария»нинг  ҳозирги бош мураббийи Карло Анчелотти Хитой клубларидан бирига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Италиялик мутахассиснинг ўзи эса бундай хабарларни рад этган ва уларни «қандайдир ҳазил» деб атаган.

«Бавария» менинг орзуларим қаторида. Мен кўп йил давомида Мюнхенда яшаганман, бу шаҳардан узоқ бўлмаган Ландсберг-ам-Лех шаҳарчасида туғилганман. Тез орада рафиқам билан шу шаҳарчага кўчамиз», – деган Нагельсманн Eurosport канали эфирида.
 
«Агар мен «Бавария» мураббийи бўлсам, бахтдан ўлсам керак. Мен шундай ҳам бахтиёрма, аммо «Бавария» мени янада бахтиёр қилган бўларди. Аммо бу менинг ҳаётимдаги муваффақиятлар «Бавария» билан боғлиқ бўлади, дегани эмас», дейди у.

Нагельсманн 2016 йил февралида «Ҳоффенҳайм» мураббийига айланганди. У биринчи мавсумда жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан асраб қолди, кейинги мавсумда эса жамоаси билан ЕЧЛга йўлланма учун курашни давом эттириш ҳуқуқини берувчи тўртинчи ўринни қўлга киритди. Жамоа ўтиш ўйинларида «Ливерпуль» тўсиғидан ўта олмади.

Мавзуга оид