Корея президенти Франция раҳбари ва Австралия бош вазири билан КХДР фитналарини муҳокама қилди
Корея республикаси президенти Мун Чжэ Ин Франция президенти Эммануэл Макрон ва Австралия бош вазири билан КХДРнинг олтинчи ядро синовини ўтказганига жавоб чораларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар қилмоқда.
Мун Чжэ Ин Макрон билан телефон орқали суҳбатда қайд этганидек, КХДРнинг сўнгги ядро синови аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Жанубий Корея етакчиси "КХДРнинг фитнали сиёсатини қоралаётгани учун Францияга миннатдорлик билдирди". Макрон, ўз навбатида, Мун Чжэ Ин қарашини тўлиқ маъқуллашини таъкидлади. Унинг қайд этишича, жаҳон ҳамжамияти биргаликда Пхеньянни музокаралар даврасига қайтаради.
Мун Чже Ин Австралия ҳукумати раҳбари Малколм Тёрнбулл билан бўлиб ўтказган мулоқотида Сеулнинг бош мақсади жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда Пхеньянга босимни кучайтириш эканини билдирди. Тёрнбулл, ўз навбатида, Австралия ҳукумати Пхеньянга босимни кучайтириш борасида сиёсатни давом эттириш истагида эканини, хусусан БМТ ХКнинг янги резолюцияга риоя этилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:12
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
11:22 / 12.11.2024