Ўзбекистон | 19:14 / 12.09.2017
16388
2 дақиқада ўқилади

Президент жамоаси аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга эътибор қаратмоқда

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўзининг Facebook саҳифасида Президент жамоасида илк ходима пайдо бўлганини маълум қилди. 

"Ажойиб янгилик! Агар ёдингизда бўлса, вазирлигимизда янги - Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси очилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Халқ таълими вазири ўринбосари бўлган кунимдан бошлаб янгича фикрлайдиган, Давлатимиздаги ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшлар жамоасини йиғишни олдимга энг устувор мақсад қилиб қўйгандим. Ана шу янги бошқарманинг ходимлари ва Президент Жамоасининг илк аъзолари билан сизни таништириб ўтмоқчиман!

Гавҳар Сагдуллаева - Бошқарма бош назоратчиси, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети битирувчиси. Республикамизда қизлар йўналишидаги энг оммабоп Girls Development Club Tashkent - GDC (Баркамол қизлар клуби) лойиҳаси, Upgrade Women's Center лойиҳаси асосчиси, "Келажак овози-2012" республика танлови лауреати, Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг иштирокчиси, Менинг юртим - MY5 телеканалининг собиқ журналисти. 

 Фото: fb.co@alisher.sadullaev.zafarovich

Бугунги кунда олдимда турган энг асосий вазифалардан бири - юртимиз ўқувчи-қизларини таълим соҳасида лойиҳалар, фанга оид изланишлар олиб боришга йўналтириш, адабиёт, санъат, маданият соҳаларидаги илғорлигини, ижтимоий фаоллигини ошириш. Айнан шунинг учун Халқ таълими вазирлигида бунга оид бир нечта лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан энг асосийси "Баркамол қизлар клуби" лойиҳасини республика мактабларига тарғиб қилиш. Бу соҳани такомиллаштириш Гавҳар Сагдуллаеванинг вазифасига киради", - деб ёзади Алишер Саъдуллаев.

Мавзуга оид