Жаҳон | 12:05 / 12.09.2017
5976
1 дақиқада ўқилади

Туркияда разведканинг 40 дан ортиқ собиқ ходимини ҳибсга олиш ордери берилди

Туркия ҳукумати 63 кишини ҳибсга олишга кўрсатма берди. Улар орасида Миллий разведка ташкилотининг 45 нафар собиқ хизматчиси ҳам бор. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.

Хабарларга кўра, улар ФЕТО ("Фатхуллоҳчилар террорчилик ташкилоти)га аъзоликда гумон қилинмоқда. Ушбу ташкилот 2016 йил 15 июлдаги ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш ортида тургани айтилади. Уларни ушлаш амалиётлари мамлакатнинг 21 вилоятида ўтказилмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид