Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Apple қурилмалари компания капитализациясига қандай таъсир кўрсатади?
Apple компанияси 12 сентябрь куни уч янги iPhone қурилмасини намойиш этди: юбилей ҳошиясиз iPhone X ва аввалгиларига нисбатан янгиланган iPhone 8 ва 8 Plus. Шунингдек Apple уяли тармоқларга уланувчи учинчи авлод Apple Watch соатлари ва 4K ҳамда HDR'ни қўллаб-қувватловчи Apple TV приставкасини тақдим этди.
Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, маҳсулотлар компанияда "супердавр"ни йўлга қўйишлари керак бўлади. Бу iPhone'даги инновацион янгиланишлар натижасида юзага келадиган салоҳиятли рекорд сотувлар йилидир. Натижада Apple 1 триллион доллардан ошиқ капитализацияга баҳоланувчи биринчи компанияга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Гап фақат намойиш қилинган янги iPhone моделлари Apple акциялари баҳосини ошира олиш ё олмаслигида.
Кутилганидек, Apple компанияси iPhone нархлари борасида камтарлик қилмади. АҚШда саккизинчи iPhone нархлари — 699 доллардан 849 долларгача, 8 Plus — 799 доллардан 949 долларгача (хотира ҳажмига қараб). Ноябрь ойида сотувга чиқувчи премиум тоифали iPhone X нархлари ундан-да қимматга тушади - 999 доллардан 1149 долларгача.
Мавзуга оид
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026