Жамият | 19:20 / 13.09.2017
10973
2 дақиқада ўқилади

Асоссиз қарздорлик ўз “тўловчи”сига етиб бормасдан бекор қилинди

Фото: KUN.UZ

Бугунги кунда фуқаролар коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келмоқда. Лекин, баъзи туман электр, газ ёки сув таъминоти корхонаси ходимлари томонидан қарздорлик ҳолатлари нотўғри ҳисобланмоқда. Бундай вазиятлар бўйича истеъмолчилардан ҳам бир неча аризалар келиб тушмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’га Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот ва ахборот сектори хабар қилди.

Хусусан: Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мазкур туман Саракўл ОФЙ маҳалла посбони ёзма ариза билан мурожаат қилди. Унда кўра, Сарайкўл ОФЙда яшовчи 189 фуқаронинг хонадонига жами 56.875.313 сўм қарздорлик борлиги ҳақида қарздорлар рўйхати келганлиги, лекин илгари ҳам Хўжайли туман электр тармоқлари корхонаси томонидан бир неча бора асоссиз қарздорлик ёзилган ҳолатлар учраганлиги боис шу рўйхатдаги ёзилган қарздорлик ҳолатини ўрганиб чиқишини сўраган.

Мазкур ҳолат Хўжайли туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада қуйидагилар аниқланди: туманнинг Сарайкўл ОФЙсида яшовчи 189 фуқародан 141 фуқарога асоссиз қарздорлик ёзилган. Аслида эса мазкур ОФЙнинг 46 хонадонидагина электр корхонасидан қарзи мавжуд бўлган. Натижада фуқаролар ҳисобига ёзилган 56.875.313 сўм қарздорлик 4.292.202 сўм эканлиги аниқланди. Яъни 141 истеъмолчилар фойдасига 1 кунда 52.579.111 сўм ҳал қилинди. 

Мавзуга оид