Фан-техника | 13:16 / 13.09.2017
8671
2 дақиқада ўқилади

Кун буюми: MagBull — барча жиҳозлар учун магнитли кабель 

Фото: Techaeris.com

Агар сиз, фақатгина бир ишлаб чиқарувчи маҳсулотини ёқтирган тақдирда ҳам магнитли Lightning, USB Type-C ва microUSB улагичли пишиқ кабель уларни қувватлантириш учун камида икки хил кабелдан фойдаланишга тўғри келади. Буларнинг барчаси жонига текканлар учун ҳаётини қулайлаштириш имкони пайдо бўлди. Бунга MagBull кабели ёрдам беради. 

Магнитли улагичларни алмаштириш мумкин бўлгани сабабли турли гаджетларни қувватлантиришда фойдаланса бўлади. Бунинг учун магнитли штекерларни қурилма тирқишига қўйиш кифоя. Шундан сўнг, биргина ҳаракат билан кабелни электр манбаига улайсиз ва қувватлантирасиз. Кабелда бурчакли улагич ёддан чиқмагани ўзига хос қулайлик тақдим этади ва букилмайди. 

Умуман, MagBull кабелини асраб-авайлаш хусусида ҳаддан ортиқ бош қотириш ҳам керак эмас. Унинг нейлонли қобиғи зирхли нимчалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган махсус иплар билан ўралган. Шу боисдан ҳам ишлаб чиқарувчи муддатсиз кафолат бермоқда. 

MagBull кабелининг узунлиги 2 метрни ташкил этади. Кабель microUSB ва USB Type-C тирқишли Android қурилмалари ва Apple гаджетларига мос тушади. Бундан ташқари, USB Type-C тирқишли замонавий ноутбукларни ҳам қувватлаш мумкин.

MagBull кабелини ишлаб чиқариш учун зарурий маблағ тўпланган, аммо унга Indiegogo орқали 19 долларга буюртма бериш мумкин. 

Мавзуга оид