Атирдан тортиб оптик толали кабелларгача. Божхоначилар яна нималарни тўхтатиб қолишди?
Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан рангли металл парчаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Навоий вилояти божхона бошқармаси.
Ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Кармана туманида фуқаро Қ.Б. бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида фуқаро Қ.Ж тегишли алюмин ва рух (цинк) рангли металл чиқиндилари борлиги аниқланди.
Кўздан кечириш давомида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган рангли металл парчаларининг оғирлиги салкам 1,7 тоннани, қиймати эса 5,3 млн. сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси. “Сирдарё” чегара-божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Н.Ж. бошқарувидаги енгил автомашина холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинага йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган турли ўлчамдаги оптик толали кабеллар, модем ва бошқа локал тармоқларни улашда қўлланиладиган техник воситалар ортилганлиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ушбу товарларнинг тахминий қиймати салкам 290 млн. сўмни ташкил қилди.
Худди шу куни мазкур постда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.
Чет эл фуқароси бошқарувидаги микроавтобус холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автомашина юкхонасида оғзаки савол-жавоб пайтида божхона инспекторига маълум қилинмаган ва йуловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 8 турдаги 1216 дона парфюмерия воситалари ортилганлиги аниқланди. Мазкур товарларнинг умумий қиймати 45,7 млн. сўмдан ортиқ экан.
Эслатма: Жисмоний шахслар томонидан атир ва атирсимон суюқликлардан фақат 3 донагача божсиз олиб кириш мумкин.
Наманган вилояти божхона бошқармаси. Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Янгиқўрғон туманининг чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу ҳудудда “изғиб” юрган фуқаро Х.Д бошқарувидаги “Форд” русумли юк автомашина тезкор кузатувга олинди.
Автомашина Андижон вилояти Балиқчи туманида манзилига етганда, тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Қаранг-ки, шубҳалар ўз тасдиғини топди. Автомашина юкхонасида муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган турли товарлар ортилганлиги аниқланди.
Жумладан, 1 дона сув насоси, 248 дона хонадон иситиш радиаторлари ва унинг эҳтиёт қисмлари, 2988 дона дўппи, 4488 дона тасбеҳ, 1200 дона аёллар соч тўғнағичлари, 554 дона парфюмерия воситалари ҳамда 169 дона дори-дармонлар борлиги аниқланди.
Тадбир давомида ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб киришда тўхтатилган юқоридаги 7 турдаги товар-моддий бойликларининг умумий қиймати 132 млн. сўмни ташкил қилди ва ашёвий далиллар сифатида вақтинча сақловга олинди.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022