Электр қувватисиз ишлайдиган кондиционер тизими ишлаб чиқилди
Кўплар иссиқ кунларда кондиционерлардан фойдаланади. Ёз якунига етганига қарамай, Стэнфорд университети олимлари юқори технологияли оптик сиртни тақдим этишди. Унинг асосида сунъий ҳаво ҳосил қилиш тизими (кондиционер тизими) яратилди, унга ишлаши учун электр энергияси керак эмас.
Иссиқликни олиб юрувчи сифатида сувдан фойдаланилади, у алоҳида оптик сирт остида жойлаштирилган иссиқлик ўтказувчилар орқали ўтади. Бу сирт ўзига тушадиган қуёш нурларининг қарийб 97 фоизини акс эттиради ҳамда сув орқали олиб ўтилувчи иссиқ энергияни атроф-муҳитга тарқатади. Бундай «пассив совутиш» тизимини синовдан ўтказиш ишлари шуни кўрсатиб бердики, сув бундай усул билан атроф-муҳитдаги ҳароратдан Цельсий бўйича 3-5 даражага қадар совутилади, бу яхши сунъий ҳаво ҳосил қилишга имкон беради.
Олимлар бундай кўрсаткичларни қўлга киритиб, шартли бинонинг математик моделини ишлаб чиқишди. Унда ҳавони сунъий ҳосил қилишнинг бундай тизимидан фойдаланиш, электр энергияси пассив совутиш тизими ҳисобидан ёздаги бир ой ичида 14,3 МВт*с.га тежалиши мумкин эканини кўрсатди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, математик моделда энг иссиқ иқлим ҳудудларидан бири – Лас-Вегасда жойлашган бино учун электр қувватини истеъмол қилиш ҳисобга олинди.
Стэнфорд университети олимлари ҳозирги пайтда SkyCool Systems компаниясини ташкил қилишди, у технологияни янада такомиллаштириш ва жорий этиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
15:52
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
09:00 / 13.11.2024