Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Италияга зилзиладан кейин 1,2 млрд евролик ёрдам ажратишни маъқуллади
Европарламент ялпи мажлисида Европа Иттифоқи бирдамлик фондидан 2016 йил-2017 йил бошидаги кучли зилзилалардан энг кўп жабрланган Италия ҳудудларига 1,2 млрд евро молиявий кўмак ажратишни маъқуллади.
Маблағлар зилзиладан кейинги тиклаш ишларига, яъни вақтинчалик бошпаналар яратиш, маданий мерос объектларини ҳимоялаш чораларига йўналтирилади. Гап зилзиладан талофат кўрган Абруццо, Лацио, Марке ва Умбрия вилоятлари ҳақида кетмоқда. Ўшанда бир қатор зилзилалар 333 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган, 30 минг кишининг ёрдамга муҳтож қилган.
Бу ажратилаётган маблағ фонд тарихидаги энг катта кўламлисидир. Жамғарма фаолияти давомида 20 та давлатга 5 млрд евро ажратган.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026