Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк олтин захираси ва халқаро операциялар ҳақида ошкора маълумот беришга ўтади
Марказий банк (МБ) мамлакатдаги олтин захираси, халқаро операциялар ҳақида ошкора маълумот беришга ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида 14 сентябрь куни бўлиб ўтган "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар"га бағишланган матбуот анжуманида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов берган маълумотга асосланиб, KUN.UZ мухбири маълум қилди.
Шу билан бирга, бундан буён Марказий банк мунтазам равишда оммавий ахборот вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиши ва улар орқали халқни банк фаолиятидаги ўзгаришлар билан ўз вақтида таништириб бориши, ишончли маълумотлар тақдим этиши таъкидланди. Шу йўл билан асоссиз хабарлар тарқалишининг олди олинса ажаб эмас.
Бундан ташқари, 13 сентябрдан бошлаб айрим банкларда янги хизмат тури жорий қилингани қайд этилди. Унда муайян фоизли тўлов асосида бир фуқаронинг картасидан бошқасига маблағ ўтказиш имкони пайдо бўлгани айтилди. Масалан, чет элда ўқиётган ё ишлаётган юртдошининг эҳтиёжлари учун. Бироқ бу йўл билан кўчмас мулк ёки автомобиль хариди тақиқланиши таъкидланди.
Мавзуга оид
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026