Жамият | 19:40 / 14.09.2017
8134
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда фирибгарлик жиноятлари ошиши кузатилди

2017 йилнинг 7-14 сентябрь кунига қадар Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги профилактикаси  хамда содир этилган жиноятларни «иссиқ изи»дан фош этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида сентябрь ойи бошидан – 32 та, ҳафта давомида эса – 15 та, жумладан, 8 та ўғирлик, 2 тадан фирибгарлик, 1 тадан босқинчилик, безорилик, транспорт воситасини олиб қочиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятлар «иссиқ изида» фош этилди.

Шунингдек, йил бошидан 1510 нафар, жумладан  ой бошидан буён 101 нафар, ҳафта давомида 53 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланган.

Бундан ташқари, йил бошидан 547нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан 410 нафар, ой бошидан  18, ҳафта давомидаэса 6 нафари аниқланиб ўз яшаш манзилларига қайтарилган.

Шу билан бир қаторда, 2017 йилнинг 8 ойи давомида барча йўналишлардаги жиноятлар 11 фоизга (яъни, 1155 тага), жумладан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, талончилик, ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари, автоуловлардан ўғирлик, транспорт воситаларини олиб қочиш, товламачилик, безорилик, одам савдоси каби жиноятлар камайгани билан бир қаторда, фирибгарлик жиноятлари ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан ошган. Лекин шундай бўлсада, йил бошидан биринчи маротаба ўтган йил август ойига нисбатан бу борада ҳам кескин камайишига эришилди.

Мавзуга оид