Ўзбекистон | 15:42 / 15.09.2017
8189
1 дақиқада ўқилади

Комилов Бангладеш элчиси билан роҳингя мусулмонлари масаласини муҳокама қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маъсуд Маннанни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 12 сентябрдаги Мьянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифи кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид