Шифокорни кўрдим, муштдан кўзи қизарган, мушт тушмаган кўзида ҳам ёш...
Яхшиям шифокор бўлиб ишламаганим (касбим шу аслида), йўқса мен ҳам кимнингдир саломатлигини тиклайман деб калтак ердим, сўкиш эшитардим. Ана ундан кейин етти юз минг эмас етти миллион маош олсам ҳам кўзимни юмардим. Ўша муштумзўр билан унинг тилида гаплашардим, бу сўзларни эшитгунча жонимни хатарга қўйиб бўлса ҳам қонга белангунча муштлашардим...
Ўқитувчини кўрдим, шунчалар абгор ва тили қисиқки, кўпчилик олдида, ўз ҳамкасблари кўз ўнгида ғурури топталиб калтак еса ҳам бўйнини эгибгина турибди... Яхшиям ўқитувчи эмасман (отамнинг касби шу аслида), агар ўқитувчи бўлганимда бир эмас ўн миллион ойлик олсам ҳам шу сўзларни айтиб қўл кўтараётган ҳокимга ундан ортиқ жавоб бериб, ҳаммасидан воз кечиб кетардим.
Бу иккисининг қиёфасида миллатнинг бугуни ва келажагига муносабатни кўрдим. Кўнглим хавотирда энди. Ибн Синога ҳурмат шундай бўлганида ўша даврдаёқ кўпчилик қирилиб битиб, биз туғилмасмидик...
Авлонийларни жоҳилларча калтаклайверсак, ўзимиз ҳам жаҳолатга ғарқ бўлармидик...
Ўзбегимни кўрдим. Ўйғонмоқда! Гарчи узоқдан бўлса ҳам бу ҳолатларни қатъий қораламоқда, айбдорларга кескин чоралар кўришни талаб қилмоқда. Ўйғонганинг рост бўлсин ўзбегим, ноҳақликка дуч келганда бир бирингни қўллашинг рост бўлсин! Вакилларингнинг жаҳолати енгилади. Сенинг қиёфангда умид кўрдим!
Аброр Зоҳидов
Мавзуга оид
15:21 / 24.07.2023
Мактаб ўқитувчиларига 7,8 млрд сўмлик таътил пуллари ундириб берилди
07:31 / 14.07.2023
Янги ишга кираётган хорижий тил ўқитувчиларига B2 даражадаги сертификат мажбурий бўлади
18:39 / 27.06.2023
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
20:40 / 22.06.2023