Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Қозоғистон миллий маҳсулотлари, автомобиллари, ҳарбий техникаси Ўзбекистонда
Фото: KUN.UZ
Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"да 15-17 сентябрь кунлари Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ташкил этилди.
Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев кўргазмага ташриф буюриб, экспозициялар билан танишишди.
Мазкур кўргазмада Қозоғистоннинг автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда фаолият кўрсатаётган етакчи компанияларининг маҳсулотлари билан танишиш мумкин.
Кўргазма меҳмонлари Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган "Peugeot", "Lada" каби енгил автомобиллар, "JAC" электромобилларини ҳам томоша қилишлари мумкин.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, Қозоғистон Ўзбекистонда илк маротаба махсус ҳарбий техника маҳсулотларини намойиш этмоқда.
KUN.UZ мухбирининг кўргазмадан тайёрлаган махсус фоторепортажини томоша қилинг.






















Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026