Mack компанияси янги авлоддаги юк машинасини тақдим қилди
АҚШнинг Mack компанияси янги авлоддаги Anthem юк машинасини тақдим қилди. Mack Anthem шарафига матбуот-анжумани ташкиллаштирилди.
Компания дизайнерлари янги машинада “ҳақиқий американча юк машинаси” сиймосини гавдалантиришга ва шу билан бирга Mack’ни бир қарашда таниш мумкин бўлиши учун унга хос жиҳатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишган.
Компанияда таъкидланишича, янги авлоддаги Anthem 1,5-3 фоизга тежамроқ ва шинамроқ қилиб ишланган. Кабинанинг энг кенг версияси янги компоновка ҳисобига 35 фоиз кўпроқ жой ва 178 см ли ётоқ жойи, кўпроқ токчалар, шкафлар ва иш сирти олган. Кабинада янги ўриндиқлар ва кўплаб розеткалар ўрнатилган. Кнопкалардаги ёзув ва белгилар лазерда туширилган ва энди улар ўчиб кетмайди.
Юк машинасининг двигателлари қаторидан MP сериядаги двигателлар жой олган. Мисол учун, модел қатори бошида 13 литрли, 505 от кучига эга Mack MP8 туради, ундан кейин эса 11 литрли, 425 от кучига эга MP7 келади. Барча двигателлар 12 та тезликли узатмалар қутиси mDRIVE AMT билан биграликда ишлайди, бироқ қўшимча равишда 13 ва 14 та тезликли узатмалар қутиси ҳам таклиф этилади.