Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмасини 5 млрд долларга етказмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон 2020 йилгача ўзаро товар айланмасини 5 млрд долларгача етказмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Тошкентдаги учрашув натижаларига кўра маълум қилди.
“Ўзбекистоннинг баъзи импорт қилинувчи маҳсулотлар турларига акцизларни пасайтириш қарори савдо ҳамкорлигининг фаоллашуви томон ижобий қадам бўлди. Натижада жорий йилнинг илк 7 ойида икки томонлама савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Бу жуда яхши натижа”, деб айтган Назарбоев.
“2020 йилгача товар айланмасини 5 млрд долларгача ошириш вазифаси қўйилган. Шу муносабат билан ҳукуматларга ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва барча ишлатилмаган захираларни қўллаш бўйича қўшимча вазифалар берилган”, деб маълум қилган Назарбоев.
“Ўрта муддатли истиқболда 2-3 та қўшма инвестициявий лойиҳани амалга оширишга келишиб олдик. Давлатларимизнинг газ соҳасида ҳамкорлиги самарали ривожланмоқда. Ҳукуматларга икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги газ лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди”, деб қўшимча қилган Назарбоев.
2016 йил натижаларига кўра икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 2 млрд долларни ташкил қилган. 2017 йил биринчи ярмида икки давлат ўртасида товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,4 фоизга, яъни 953 млн долларгача ошган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024