Фан-техника | 17:18 / 18.09.2017
5581
2 дақиқада ўқилади

Google аудио ёрдамида мобил пул ўтказмаларини амалга оширувчи иловасини ишга туширди

Фото: Google

Google Ҳиндистонда iOS ва Android'да ишловчи кўп платформали Tez мобил тўлов хизматини ишга туширди. Android Pay'нинг муқобили бўлган дастур маҳаллий Ягона тўловлар интрефейсига уланади ва фоизсиз пул ўтказмаларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек банк карталари ва мобил ҳамёнларга уланиш хизматини қўллаб-қувватлайди. 

Ҳинд тилида "тез" маъносини берувчи илова аудиосигналлар орқали боғланувчи икки қурилма ўртасида тезкор пул ўтказиш имконини ҳам беради. Бунда ҳеч қандай рақамлар ёки банк ҳисоб рақамларига доир бошқа маълумотлар талаб қилинмайди. Транзакциялар сони чекланган: кунига 20 мартагача пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. 

Tez шунингдек тижорат тўловларидан фойдаланишни ҳам кўзда тутади. Фойдаланаувчилар офлайнда сотувчилар билан ҳисоб-китоб қилишлари мумкин бўлади, бунда фойдаланувчилар сотувчиларнинг QR-кодини телефон камерасида сканерлашлари керак бўлади. Дўконлар эгалари онлайнда нафақат тезкор тўловларни қабул қилишлари, балки илова орқали харидорлар билан матнли хабарлар ёрдамида мулоқот қилишлари мумкин бўлади. 

Тижорат ҳисоб рақамлари эгалари учун хизматлар бепул бўлади, фақат бир шарт билан - уларнинг операциялари 50 минг рупийдан ошмаслиги керак. Бу кўрсаткичдан ўтган тақдирда, фойдаланувчига хизмат кўрсатувчи банк ўтказмалар учун комиссия еча бошлайди. 

Google'да ўтказилган тадқиқот маълумотларига кўра, 2020 йилга бориб Ҳиндистонда мобил тўлов хизматлари айланмаси 0,5 миллиард долларга ўсади ва маҳаллий ЯИМнинг 15 фоизини ташкил қилади. Яқин бир неча йилда юз миллионлаб ҳиндлар мобил қурилмаларга уланишлари кутилмоқда. 

Мавзуга оид