23:27 / 18.09.2017
6990

Энг йирик компаниялар бирлашган гуруҳ жаҳон автобозорини эгалламоқчи

Таркибига Renault, Nissan ва Mitsubishi Motors автомобилсозлик компаниялари кирувчи янги автомобиль гуруҳи жорий йилда савдолар ҳажми бўйича энг йирик гуруҳ бўлди. 

Альянс янги ривожланиш режасини эълон қилди. Бу режа амалга оширилиши якунланишига гуруҳнинг автомобиллар савдоси йилига 14 млн донадан кўпроқни, умумий даромади эса 2016 йилга нисбатан 30 фоизга кўпроқни, яъни 240 млрд долларни ташкил қилади. 

Фото: kolesa.ru

Альянс 2022 йилгача умумий платформалари сонини 2 тадан 4 тагача оширмоқчи. Улардан бири 2020 йилгача чиқарилади ва бошидан энг замонавий технологиялар, жумладан ҳайдовчисиз бошқарувга мўлжалланади. Тахминан шу вақтда янги двигатель ишлаб чиқарилади.

Фото: kolesa.ru

2020 йилда янги альянс аъзолари электр двигателлар ва батареяларнинг янги оиласини тақдим қилишади. 2022 йилга келиб эса альянснинг электромобиллар қатори 12 та моделни ўз ичига олади. Батареялар нархи 30 фоизга арзонлашади, электромобиллар юриш захираси эса 600 км дан ошади.

Дарвоқе, Nissan яқинда янги авлоддаги Leaf машинасини тақдим этди. Машина Японияда октябрдан сотила бошланади. 

Top