Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фармацевтика ЭИЗларга сув, газ ва электр тортиб келинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2017 йилдаги 691-сон қарори билан 2017—2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ ҳудудларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури маъқулланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжат автомобиль йўллари, сув таъминоти, канализация ва ирригация тизимлари, электр, газ таъминоти ва телекоммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлашни кўзда тутади. Ҳаммаси бўлиб дастурга умумий молиялаштириш миқдори 29 млрд. сўмдан ортиқ 69 та лойиҳа киритилган.
Эслатиб ўтамиз, илгари шу мазмундаги ҳужжат “Ургут” ЭИЗ, “Ғиждувон” ЭИЗ, “Қўқон” ЭИЗ ва “Ҳазорасп” ЭИЗга нисбатан қабул қилинган эди.
Қарор билан ваколатли органларга тегишли топшириқлар берилган ҳамда қатор ташкилий масалалар тартибга солинган.
Мавзуга оид
11:24 / 11.05.2026
“Келажакни квант компютерларсиз тасаввур қилиш қийин” – MIT’ни мақсад қилган фарғоналик ўқувчи
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
18:01 / 05.03.2026