Жамият | 13:42 / 19.09.2017
27994
3 дақиқада ўқилади

Пахтани пуллашга уринган фермер қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

«Пахта 2017» йиғим-терим мавсуми давомида пахта ҳосилини талон-тарож қилиниши, далаларда ҳосилнинг пайҳон қилиниши, қолаверса, ўғирланиши, нест-нобуд қилинишини олдини олиш мақсадида Бухоро вилоятининг барча туманларида ички ишлар идоралари ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқдалар. 

2017 йил 8 сентябрь куни Шофиркон туманда пахта хом ашёсининг олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш борасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шофиркон тумани “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Мақсуда Ахмадовна” фермер хўжалигида иш юритувчи лавозимида ишловчи, 1975 йилда туғилган С.М.Н. “Мақсуда Ахмадовна” фермер хўжалигига тегишли пахта даласидан 540 кг пахта хом ашёсини териб, Ғиждувон тумани “Сармижон” маҳалла фуқаролар йиғини “Лабирўд” қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Ҳ.С. билан ҳар бир кг пахта хомашёсини 3000 сўмга келишиб, унга жами 540 кг пахта хомашёсини 1.500.000 сўмга баҳолаб сотаётганлиги аниқланиб, ушбу пахта хом ашёси ва пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. 

Пахта хом ашёси Шофиркон пахта тозалаш заводига топширилиб, ушбу фермерга нисбатан қонунларда белгиланган жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Яна бир ҳолат. Пешку тумани Варахша чўл ҳудудидаги “Ҳакимбой обод” фермер хўжалиги раҳбари, 1984 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Қ.Н. ўзининг фермер хўжалиги пахта даласидан 380 кг пахтани яширин равишда териб, Ғиждувон туманида яшовчи Ф. исмли танишига ҳар бир килограмини 1800 сўмдан сотаётганлиги аниқланиб, унга нисбатан қонунларда кўрсатилган тегишли жазонинг муқаррарлиги таъминланди. Ҳужжатлаштириб олинган пахта хомашёси “Пешку пахта тозалаш” АЖга топширилди.  

Бухорода август ойи давомида фуқаролар томонидан пахта ҳосилини пайҳон қилиш ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 81 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 
 
Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 104-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маъмурий ишлар бўйича судларга тақдим қилинган. 

Мавзуга оид