Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
65 млн. сўмлик божхона тўловларидан “қочмоқчи” бўлганлар фош этилди
Фото: Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан хорижий фуқаро С.Мехмет бошқарувида Туркиядан республикамизга етиб келган юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳридаги “Perfect Leather Manufacture” МЧЖ номига келтирилаётган юклар аслида қиймати 27 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи 21 тоннадан ортиқ товарлар бўлиши лозим эди.
Аммо, божхона кўриги давомида контейнердаги товарлар билан йўл-юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар ўртасида тафовут мавжудлиги аниқланди. Содда қилиб айтганда мазкур товарлар ҳужжатлардагидан кўра ортиқча миқдорда эканлиги маълум бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра, йўл-юк кузатув ҳужжатларидан қайд этилмаган аёллар косметик маҳсулотларининг умумий қиймати 140 млн.ортиқ сўмни ташкил қилди. Улардан давлат бюджетига 65 млн. сўм божхона тўловлари тўланиши лозим бўларди.
Ҳозирда ушбу товарлар вақтинча сақловга олиб қўйилди ва мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу борада рақамларга мурожаат қилсак, 2017 йил давомида Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона кўриги давомида 73 та ҳолатда юк кузатув ҳужжатларда кўрсатилмаган, 5 млрд. сўмлик товар моддий бойликлар олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026