Жаҳон | 19:18 / 20.09.2017
5175
2 дақиқада ўқилади

Ямандаги вабо эпидемияси 700 мингга яқин кишини қамраб олди

фото: MIGnews

2017 йилнинг апрелидан Яманда 700 мингга яқин киши вабо билан касалланди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг ҳисоботига кўра, эпидемия авж олганидан (27 апрелдан) бери Яманда вабога йўлиққанлар сони 698 371 кишини ташкил қилган. 

Кўрсатилган вақт ичида Яманда 2101 киши вабодан ҳалок бўлди. Вабо билан касалланганларнинг 25 фоизи болалар бўлиб, 18 ёшдан кичиклари сони 55,5 фоизни ташкил қилади. 

Икки йиллик фаол жанговор хатти-ҳаракатлардан сўнг вайрон қилинган инфратузилма Яманда вабонинг авж олиши учун шароит яратди. 

Ўз уйини тарк этишига тўғри келган 3 миллион киши ҳар куни тоза ичимлик сувининг етишмаслиги ва антисанитария туфайли вабога йўлиқиш хавфи остидадир. 

Яманда 2014 йилдан буён қуролланган низо давом этиб келмоқда, унда бир томондан шиаларнинг "Ансаруллоҳ" ҳаракати ва собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари иштирок этаётган бўлса, бошқа томондан президент Абдураббу Мансур Хадий ва ҳукумат қўшини турибди.  

Мавзуга оид