Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёнинг энг оғриқли ва азалий муаммосига тўхталиб ўтди
Фото: БМТ
БМТ бош минбарида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги энг оғриқли ва азалий муаммолардан бири, яъни Орол ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига тўхталиб ўтди.
"Марказий Осиё мамлакатларининг ҳар томонлама манфаатларини ҳисобга олмай туриб сув ресурс муаммоларини ҳал этишнинг муқобил ечими йўқ. Ўзбекистон превентив дипломатия бўйича БМТ Минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзасида сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Эътиборингизни замонавий даврнинг азалий ва оғриқли экологик муаммоларидан бири - Орол фожиасига қаратмоқчиман. Биз жорий йил БМТ томонидан таклиф этилган дастур бўйича Оролбўйи аҳолисига тўлиқ ёрдам бериш ва ижтимоий ҳимоя қилишни бошлаймиз”, – дейди президент.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида БМТ агентликлари “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп шериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” қўшма дастурини ишга тушираётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026